Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси қошидаги “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамблининг асосий негизида 1995 йилда Наманган вилоят сув хўжалиги бирлашмаси қошида Ўзбекистон халқ артисти Турсуной Мамедова томонидан “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли ташкил этилди. Ансамбль фаолиятини ривожлантиришда бадиий раҳбар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор-созанда Акбарали Акбаровни хизматлари каттадир.
2001-йил 3-июль ойида Акамедик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси Наманган вилояти бўлинмаси ташкил этилди ва “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли негизида “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 27-июндаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди.
- Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда “Туркистон” санъат саройи негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилган. Шунингдек, вилоят Академик бадиий ва халқ жамоалари дирекцияси негизида Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилоят бўлинмаси ташкил этилди.
Ҳозирги кунда Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Янги Ўзбекистон боғи Амфитеатри биносининг 8 та хонасида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилоят бўлинмасига ўтган йиллар давомида директор лавозимида, жумладан 2001-2003-йиллар Моҳира Сиддиқова, 2023-2008-йиллар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор-созанда Акбарали Акбаров, 2008-2019-йиллар Тоҳиржон Саламов, 2019-2020-йиллар Исроилжон Солиев, 2020-2022-йиллар Шуҳратжон Акралов, 2022-2023-йиллар Абдурашид Якуббаев, 2023 йилдан буён Орифжон Эргашев фаолият юритиб келмоқда.
- Ансамблнинг асосий мақсади.
- аҳолининг мусиқа ва рақс санъатига бўлган талабини лекторий, концерт ишлари ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали шакллантириш ва қондириш;
- мусиқа ва рақс санъатидаги ютуқларни вилоятда, республикада ва хорижда тарғиб қилиш;
- жамоа репертуарини миллий ва хорижий мумтоз асарларининг энг сара намуналари билан тўлдириш;
- ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган ва авлоддан-авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган мусиқа, миллий рақс ва эстрада, анъанавий ва классик ижрочилик санъатларини янада бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш, уларда миллий маданиятимиз, қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини юксалтириш;
- Ансамблнинг вазифалари .
Ансамблнинг асосий вазифалари миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш;
- вилоятда мусиқа, миллий рақс ва эстрада, анъанавий ва классик ижрочилик санъатларини ривожлантириш ва алоҳида ижрочиларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш;
- “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш, мусиқа, рақс, анъанавий ва классик ижрочилик санъатини вилоятда, республикада ва чет давлатларда кенг тарғиб қилиш, мамлакатимиз ҳудудида ҳамда хорижий давлатларда самарали гастроль- концерт фаолиятини уюштириш, реклама – тижорат ишларини йўлга қўйиш;
- бадиий жамоа томонидан маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ва сервис соҳасини ривожлантириш;
- мусиқа, рақс, анъанавий ва классик ижрочилик санъати соҳасида гастроль-концерт фаолиятини ташкиллаштириш, аҳолининг эстетик талаб ва таклифларини ўрганиш, белгиланган режалар асосида репертуар ҳисобот концертлари уюштириш;
- қонун хужжатларига мувофиқ хорижий ва халқаро ташкилотлар билан маданий ва ижодий ҳамкорлик қилиш;
- Ансамбл таркиби тўғрисида (неча нафар созанда, неча нафар хонанда ёки неча нафар раққоса) тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмасида 1 та ижодий “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли жамоаси мавжуд. Жамоада 30 нафар ходим фаолият олиб боради, шундан 32 нафари маданият ва санъат бўйича ижодий ходимлар ҳисобланади. Улардан 2 нафари магистр, 7 нафари олий, 23 нафари ўрта-махсус маълумотли ходимлар. Жамоада 10 та хонанда, 10 нафар созанда, 5 та раққоса фаолият олиб боради.
- Ансамбл мусиқалари тўғрисида маълумот (халқ куйлари, бастакорлар ёки композиторлар асарлари) .
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан бастакор ва композиторлар ҳамда халқ куйлари репертуар режага киритилган ҳолда мунтазам ўрганиб келинмоқда. Жумладан ,
- 2021- йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли томонидан 5 та куй - “Шарқона попури” (Р.Мамадалиев мусиқаси), “Дил уфори” (А.Асқаров мусиқаси), “Гул уфори” (ММараҳимов мусиқаси), “Тўфон” (Рамин мусиқаси), “Ўзбек миллий куйларидан попури” (халқ куйлари). ўрганилди.
- 2022-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли томонидан 5 та куй - “Зилол куйи” (А.Ҳудойқулов мусиқаси), “Али Қамбар” (Хоразм халқ куйи), “Насруллойи куйи” (Хоразм халқ куйи), “Турли миллат халқларини куйи” (Хоразм халқ куйи), “Курд Эшвой ” (Хоразм достонлари асосида куй) ўрганилди.
- 2023-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли томонидан 9 та куй - “Сарвиноз” (Б.Боэорбоев мусиқаси), “Сайри боғ” (Б.Алиев мусиқаси),“Гул ва булбул” (М.Шокиров мусиқаси), “Учрашув” (А.Исмоилов мусиқаси), “Роҳат 1 ” (М.Мирзаев мусиқаси), “Роҳат 2 ” (М.Мирзаев мусиқаси), “Байрам рақси” (Б.Алиев), “Алиқамбар” (Халқ куйи), “Узун дара” (Озарбайжон халқ куйи) ўрганилди.
- 2024-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли томонидан 9 та куй - “Фаввора” (А.Исмоилов мусиқаси), “Хайронаман” (А.Исмоилов мусиқаси), “Наврўз”(А.Акбаров мусиқаси), “Ўрик гулаганда” (М.Левиев мусиқаси), “Баҳор келиб” (А.Ҳудойқулов мусиқаси), “Сари дейин”( Озарбайжон халқ куйи), “Отиш” (Уйғур халқ куйи), “Истамбул” (Турк халқ куйи). Der einsame Hirte (Чет эл мусиқаси) ўрганилди.
- 2025-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли томонидан 5 та куй-“Изҳор” (У.Нурматов мусиқаси), “Попури” (Миллий куйлардан терма), “Уфори баёт” (Ўзбек халқ куйи), “Қора боғ” (Тожик халқ куйи), “Бухороча куй” ўрганиш режалаштирилган.
6. Ансамбл репертуари тўғрисида тўлиқ маълумот.
- 2021-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси томонидан к - 5 та Мақом ва анъанавий қўшиқлар, 17 та Лирик ва ялла қўшиқлар, 14 та Оммавий ва якка рақслар, 5 та куйлар ўрганилди.
- 2022-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси томонидан - 5 та Мақом ва анъанавий қўшиқлар, 17 та Лирик ва ялла қўшиқлар, 12 та Оммавий ва якка рақслар, 5 та куйлар ўрганилди.
- 2023-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси томонидан - 6 та Мақом ва анъанавий қўшиқлар, 21 та Лирик ва ялла қўшиқлар, 12 та Оммавий ва якка рақслар, 10 та куйлар ўрганилди.
- 2024-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси томонидан - 7 та Мақом ва анъанавий қўшиқлар, 20 та Лирик ва ялла қўшиқлар, 14 та Оммавий ва якка рақслар, 8 та куйлар ўрганилди.
- 2025-йилда “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси томонидан - 8 та Мақом ва анъанавий қўшиқлар, 23 та Лирик ва ялла қўшиқлар, 14 та Оммавий ва якка рақслар, 4 та куйлар ўрганиш режалаштирилган.
- Ансамбл вояга етказган машҳур санъаткорлар (халқ ҳофизлари, халқ артистлари ёки хизмат кўрсатган артистлар) тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли жамоасида унвонга эга (халқ ҳофизлари, халқ артистлари ёки хизмат кўрсатган артистлар) мавжуд эмас.
- Ансамблнинг хорижий гастрол сафарлари тўғрисида маълумот.
2024-йил 30-апрел-7-май кунлари Туркия Республикасига хизмат сафарига бўлди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Турксой ҳамкорлигида ташкил этилган 30-апрелдан 6-майга қадар Туркий давлат бирдамлиги ҳафталигида Туркиянинг Истамбул, Измир ҳамда Aдана шаҳарларида кўплаб тадбирлар ташкил этилди.
2024-йил 2-3 май кунлари халқаро “Турон” кино фестивали доирасида Измир шаҳрида Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилоят бўлинмасининг ижодий жамоаси томонидан концерт дастурлари намойиш этилди. Концерт дастурлари кўтаринки кайфиятда ўтказилди. .
2024-йил 5-май куни халқаро “Турон” кино фестивали фестивали доирасида Aдана шаҳрида Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилоят бўлинмаси ижодий жамоаси томонидан концерт дастурлари намойиш этилди. Концерт дастурлари кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
2025-йил 7-11 сентябрь кунлари Малазия давлатининг Куала –Лампур шаҳрида “Ўзбекистон маданият кунлари” ва Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси директори, хонанда Oрифжон .Эргашев раҳбарлигида созандалар гуруҳи томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.
- Ансамблнинг истеъдодли ёшлар билан тўлдирилиши тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли жамоаси 5 нафар истеъдодли ёшлар билан тўлдирилди. Жумладан, хонандалар Набиев Мақсуджон муроджон ўғли , Мамаджанов Аббос Шокиржон ўғли, Мухторов Бахтиёрхон Ҳусниддин ўғли, раққосалар Тожибоева Ўғилой Икромжон қизи, Юсупова Мадина Махмуджон қизи фаолият олиб бормоқда.
- Агар йиллар давомида ансамблнинг номи ўзгариб келган бўлса, шу ўзгариш номларининг ҳужжатлар асосида маълумот.
2001-йил 3-июль ойида Акамедик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси Наманган вилояти бўлинмаси ташкил этилди ва “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли негизида “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамбли ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 27-июндаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди.
11. Ансамблнинг ижодий фаолияти - репертуари, дастурлар ва ижрочиликка тайёрганлик кўриш тўғрисида (ансамблнинг иш жараёни ҳақида) маълумот.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамблининг ижодий фаолияти - ансамблининг концерт дастурларига тайёргарлик кўриш учун машғулотлар жараёнлари ансамбль ҳамда груҳ билан айтиладиган қўшиқлар ҳар куни эрталаб соат 9:00 дан 14: 00 гача, якка тартибда хонандалар билан машғулот ўтказиш соат 14:00 дан 16: 00 гача олиб борилади.
Бугунги кунда жамоа вилоят ҳамда республика миқиёсида ўтказилаётган “Наврўз” умумҳалқ байрами, “Мустақиллик” байрамларида етук мутахассис созанда ва хонандалар сифатида барча куй ва қўшиқларни ёзиб олишда фаол қатнашмоқдалар ҳамда жамоа таркибидаги раққоса қизлар гуруҳи ўзларининг жозибали, дилрабо рақслари билан вилоят ва республикада ўтказиладиган барча маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келинган.
12. Ансамблнинг келгуси истиқболли режалари тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси “Наманган наволари” ашула ва рақс ансамблининг ижодий жамоаси истиқболли режалари Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ижодий жамоалари ўртасида ўтказиладиган IV-Республика кўрик-танловини фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаш, шунингдек чет эл гастрол сафарларига тайёргарлик кўриш ҳамда Қирғизистон ва Қозоғистон республикаларига ижодий сафарларга бориш режалаштирилган .
Жамоа моддий-техника базасини ривожлантириш учун Наманган вилоят ҳокимининг “Режа-жадвали” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳозирда ушбу “Режа-жадвал” асосида туманларда аҳоли ва ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида пуллик концерт дастурларини намойиш этиш режалаштирилган.
Бўлинма директори О.Эргашев
